Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Forbes» илк маротаба жаҳон банклари рейтингини эълон қилди

«Forbes» илк маротаба жаҳон банклари рейтингини эълон қилди

Фото: «Forbes»

Американинг «Forbes» бизнес-журнали, «Statista» тадқиқот компанияси билан биргаликда, ўз тарихида илк маротаба жаҳон банклари рейтингини тузди. Бу ҳақда нашр сайтида хабар берилди.

Демак, «Forbes» талқинига кўра, жаҳондаги энг зўр банк — «ING Group» (Нидерландия) молиявий конгломерати. Кейинги ўрида эса АҚШнинг «Citibank»и.

Тадқиқотда 23 мамлакатдан 40 мингдан ортиқ киши қатнашгани айтилмоқда. Асосий баҳо — мижознинг банк хизматидан қониққани. Қолаверса, банкнинг ишончлилиги, таклиф этаётган шартлари, рақамли хизматлари, маслаҳатлари ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифати. Тадқиқотда қатнашган ҳар бир мамлакатда бештадан 60 тагача энг яхши банк шу тариқа аниқлаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг