Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фойдаланилмаётган объектлар учун ўн каррагача миқдорда солиқ белгиланади

Фойдаланилмаётган объектлар учун ўн каррагача миқдорда солиқ белгиланади

Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 2018 йил 4 сентябрдаги Президент қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда қуйидаги таъсир чоралари фойдаланилмаётган объектларнинг хусусий мулкдорларига, юридик шахслар билан бир қаторда жисмоний шахсларга ҳам қўлланилади:

  • соддалаштирилган солиққа тортиш тартибидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказиш;
  • мол-мулк ва ер солиқларини икки карра миқдорда тўлаш, 6 ойдан сўнг – беш карра, 12 ойдан сўнг ва кейинчалик – ўрнатилган ставкага нисбатан ўн карра миқдорда тўлашга ўтказиш;
  • тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар амал қилишини тўхтатиш. Илгари бу таъсир чоралари фақат юридик шахсларга кўлланилган, жисмоний шахслар эса назарда тутилмаган.

Маълумотларга кўра, республика бўйича 48 минг 150 бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлар мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг