Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Газ «заправка»лар асоссиз равишда нархларни оширмоқда. Давлат солиқ қўмитаси расмий ахбороти

Газ «заправка»лар асоссиз равишда нархларни оширмоқда. Давлат солиқ қўмитаси расмий ахбороти

Фото: «Грузовик Пресс»

Республикамиз айрим ҳудудларида автомобилларга хизмат кўрсатувчи сиқилган ва суюлтирилган газ билан тўлдириш шохобчаларида ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан жорий йилнинг 4 январида 1 м3 метан газ нархи 1900 сўмдан 2200 сўмгача, яъни 300 сўмгача ҳамда 1 литр пропан газнинг нархи 200 сўмдан 500 сўмгача ошганлиги кузатилди. Айниқса, бундай ҳолат Тошкент шаҳри, Фарғона ва Тошкент вилоятларида кузатилмоқда, деб хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан танлов асосида бир қанча метан газ қуйиш шохобчаларининг фаолияти таҳлил қилинганда, 2018 йилнинг 9 ойида 1 м3 метан газнинг ўртача нархи 1650 сўмдан сотилган бўлса, 4 чоракка келиб 1950 сўмгача оширилган. Жорий йилдан бошлаб эса ҳеч қандай асоссиз равишда 1900 сўмдан оширилиб, 2200 сўмгача сотилмоқда.

Натижада газ қуйиш шохобчаларининг рентабеллик даражаси 2018 йилнинг 9 ойлигидаги 20-29 фоиздан 45-60 фоизгача ошган. Агар ушбу шохобчанинг рентабеллик даражаси 30-36 фоиз миқдорида сақланган ҳолатда нарх 1800-1900 сўмдан ошмаслиги керак эди.

Давлат солиқ қўмитаси ҳисобида, 2019 йилнинг 1 январидан амалдаги солиқ концепцияси доирасида 1 м3 метан газнинг нархи бор йўғи 210 сўмгача ошиши ҳам инобатга олинган.

Жумладан, газ учун акциз солиғи киритилиши ҳисобига 55 сўм, ягона солиқ тўлов ўрнига қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк, ер солиғи ва фойда солиғи киритилиши натижасида 155 сўм ошиши мумкин эди.

Бундан кўриниб турибдики, даромадлилик ва рентабеллик даражасини юқори миқдорларда сақлаш мақсадида айрим газ тўлдириш шохобчалари асоссиз равишда нархларни оширишга уринмоқда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, жорий йилнинг 1 январидан солиқ ўзгаришлари натижасида нархларни ўзгартирмасдан фаолият кўрсатилганида ҳам газ қуйиш шохобчаларининг рентабеллик даражаси 25-30 фоизни ташкил этади. Бу ўз навбатида, иқтисодиёт тармоғидаги рентабеллик даражаси бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бирини ташкил этмоқда.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан асоссиз равишда нархларни оширишга уринадиган «тадбиркорлар» фаолияти назорат қилиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг