Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» атрофида содир бўлаётган нохуш вазиятлар муҳокама қилинди

«GM Uzbekistan» атрофида содир бўлаётган нохуш вазиятлар муҳокама қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Маълумки, сўнгги вақтларда интернет ва оммавий ахборот воситалари орқали «GM Uzbekistan» АЖ атрофида содир бўлаётган нохуш вазиятлар юзасидан турли хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 25 май куни Асака автомобиль заводида «Ўзавтосаноат» АЖ раҳбарияти ва компания бош директори бошчилигида ўтказилган йиғилиш сўнгги вақтларда юзага келаётган бундай нохуш вазиятларни олдини олишга бағишланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га GM Uzbekistan Жамоатчилик билан алоқалар хизмати маълум қилди.

Йиғилишни ўтказишдан асосий мақсад соҳада фаолият олиб бораётган ҳар бир ходимга мамлакатимизда қонун устувор экани ва ҳар бир жиноятга жазо муқаррарлигини яна бир бор етказиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришдан иборат бўлди.

Фото: «GM Uzbekistan» Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Тадбирда «Ўзавтосаноат» АЖ, Давлат хавфсизлиги хизмати, Прокуратура, ИИБнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, «GM Uzbekistan» АЖ ҳамда Андижон вилоятидаги «Ўзавтосноат» таркибига кирувчи барча қўшма корхоналар ва дилерлик ташкилотлари раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилиш якунида сўнгги вақтларда тарқалаётган холатларни олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилиниб, вазифалар белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг