Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» машина харидини осонлаштирувчи янги хизматни ишга туширди

«GM Uzbekistan» машина харидини осонлаштирувчи янги хизматни ишга туширди

Фото: «GM Uzbekistan»

«GM Uzbekistan» АЖ 2018 йилнинг декабрида Ўзбекистондаги илк мультибренд автосалонини ишга туширгани ҳақида маълумот берилган эди.

Компаниянинг Нурафшон шаҳрида жойлашган «Nurafshon Avtocentr» автосалони харидорларга автомобиль хариди жараёнида қулайлик яратиш мақсадида «Kupicar.uz» янги савдо платформасини ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«Kupicar.uz» орқали харидор ўзи истаган автомобилнинг позиция ва рангини танлайди ва сайтда буюртма қолдиради. Мазкур буюртма асосида автосалон вакили харидор билан боғланиб, автомобиль бўйича шартномани харидор кўрсатган манзилга етказиб берилишини таъминлайди. Тўлов амалга оширилгач, автомобиль харидорнинг буюртмаси асосида шартномада кўрсатилган муддатларда ишлаб чиқарилади ҳамда автосалонга етказилади.

Дастлабки босқичда «Kupicar.uz» билан фақат Тошкент шаҳри аҳолиси автомобиль харид қилиши мумкин, кейинчалик эса мазкур хизмат Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилиши кўзда тутилган.

Платформа ёрдамида автомобиль буюртма қилиш ҳамда консультантларнинг харидорлар билан боғланиши ҳар куни соат 09:00 дан 21:00 гача дам олиш кунларисиз амалга оширилиши белгиланган.

Бундан ташқари мазкур платформа орқали харидор ўзи харид қилиш истагида бўлган автомобилни тест-драйвдан ўтказиш имконига ҳам эга бўлади, бу эса харидорга бўлғуси автомобили ҳақида янада кўпроқ таасурот олиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг