Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гўшт нега яна қимматлашди?

Гўшт нега яна қимматлашди?

Фото: «Utro.news»

Нархларнинг ўсиши бўйича етакчилик мева маҳсулотларига тегишли бўлса-да, гўшт ва гўшт маҳсулотларининг қимматлашиши ундан қолишмайди-, деб ёзади ЎзА. 

Давлат статистика қўмитаси 2018 йил май ойи учун Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақида маълум қилди.

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи орасида нархларнинг ўсиши бўйича етакчилик мева маҳсулотларига тегишли бўлса-да, гўшт ва гўшт маҳсулотларининг қимматлашиши ундан қолишмайди. 

Гўшт маҳсулотлари: 

Нархларнинг ўсиши (фоиз) – мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) – 3,4 фоиз; гўшт қиймаси – 2,7; қўй гўшти – 2,5; суяксиз мол гўшти – 2,3; қайнатилган колбаса – 1,3; ярим дудланган колбаса – 1,2; сосиска, сарделка, гўштли консервалар – 0,4.

Тирик ва совутилган балиқ нархларида 3,9 фоиз ўсиш кузатилган бўлса, парранда гўшти (сонлардан ташқари) 1,9 ва товуқ болдири ҳамда сон қисмлари 2,1 фоиз нархлари пасайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг