Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида «ҳаво йўлаги» очилиши мумкин

Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида «ҳаво йўлаги» очилиши мумкин

21 август куни Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси (FICCI) томонидан «Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ҳаво коридорини ташкил этишнинг истиқболлар» (The Way Forward for Developing India-Central Asia Air Corridor) мавзусида вебинар ўтказилди.

Вебинарда ҳиндистонлик иштирокчилар томонидан айни вақтда Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми сиёсий муносабатларга номутаносиб экани, айниқса, Ўзбекистонда етиштирилаётган ва ишлаб чиқарилаётган табиий маҳсулотларни Ҳиндистон бозорига олиб келиш ҳамда ҳинд товарларини Марказий Осиёга етказиб бериш учун етарлича имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Бу борадаги ишларни тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро «ҳаво йўлаги»ни ташкил этишнинг муҳимлиги айтиб ўтилди.

Бундай коридорнинг очилиши натижасида Ҳиндистондан минтақа мамлакатларига етказилаётган маҳсулотларни вақт ва маблағ тежаган ҳолда дунёнинг бошқа давлатларига, хусусан Европага олиб бориш ва, ўз навбатида, Марказий Осиё товарларини Ҳиндистон орқали Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари бозорига кириши учун қулай имкониятлар юзага келиши ҳақида таъкидланди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг истиқболларига алоҳида тўхталган ҳолда, икки мамлакатнинг савдо-сотиғи тобора кенгайиб бораётгани, республикамизнинг турли соҳаларда экспорт имкониятлари ортаётгани, шунингдек Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қуритилган мевалар, асал, лимон, қовун ҳамда Ҳиндистондан банан, манго ва бошқа турдаги маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш имкониятлари мавжудлиги борасида ҳам фикр алмашинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг