Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳолланд бизнесменлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги бозорлари билан қизиқмоқда

Ҳолланд бизнесменлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги бозорлари билан қизиқмоқда

Фото: www.trend.az

Ўттиздан ортиқ ҳолланд компанияси жорий йил март ойининг ўрталарида Тошкентда бўлиб ўтадиган «Agro World Uzbekistan» 13-қишлоқ хўжалиги ярмаркасида қатнашади. Бу ҳақида Озарбайжоннинг «Trend» агентлиги хабар бермоқда.

Мазкур компаниялар ўз стендлари билан кўргазмада қатнашадилар. Уларнинг кўпчилиги иссиқхоначилик ва сабзавот етиштиришга ихтисослашган. Шунингдек, паррандачилик, сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниялар ҳам бор.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги вакилларининг таъкидлашича, аграр тармоқ ўзбек-ҳолланд ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан саналади.

«Agro World Uzbekistan-2018» кўргазмасининг асосий мақсади фермерларга соҳа мутахассислари ва давлат органлари вакиллари билан самарали мулоқот қилиш учун имконият яратиш, техника сотиб олиш ва инфратузилмани яхшилаш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйишдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг