Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш маркази давлат рўйхатидан ўтказилди

Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш маркази давлат рўйхатидан ўтказилди

Иллюстратив сурат.

Foto: «Tagfind.ru»

Адлия вазирлиги томонидан Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш маркази давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Фото: Адли вазирлигининг «Ҳуқуқи ахборот» канали

«Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади зиёлилар салоҳиятини бирлаштириш, тадқиқот ишларини олиб бориш орқали ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга ва модернизациялашга кўмаклашиш ҳисобланади» — дейилади хабарда.

Бироқ хабарда марказнинг ташкилий тузилмаси, штат бирлиги, молиявий манбалари, фаолиятини қай тартибда амалга ошириши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Шунингдек, марказ қачондан иш бошлаши ҳам номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг