Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки ойлик қолоқликни бартараф этиш чораси маълум қилинди

Икки ойлик қолоқликни бартараф этиш чораси маълум қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича видеоселектор ўтказди. Йиғилиш давомида май-июнь ойларида йўл қўйилган қолоқликликларни бартараф этиш учун кўриладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Иқтисодий ўсиш учун, энг аввало, асосий энергоресурслар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш лозим.

Масалан, биринчи чоракда табиий газ қазиб чиқариш 1,7 фоизга камайгани таъсирида, 600 минг тонна цемент, 55 минг тонна минерал ўғитлар, 330 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмлари таъминланмаган.

Султанов, М.Абдуллаев иккинчи чоракда биринчи чоракдаги қолоқликни бартараф қилиб, 9 миллиард куб метр табиий ҳамда 165 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни сўзсиз таъминласин.

Султанов, Ш.Ходжаев «Иссиқлик электр станциялари» (Абдурахмонов), «Ўзбекгидроэнерго» (Сангинов) билан бирга, саноат тармоқлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли эҳтиёжларини тўла қондириш учун, иккинчи чоракда жами 15,5 миллиард киловатт электр ишлаб чиқариши зарур, — деди давлат раҳбари.

Президент, шунингдек, Алишер Султонов, Улуғбек Мустафоев ва вилоят ҳокимлари олдига жорий йилнинг 1 августига қадар, мавжуд кечикишни тўлиқ бартараф этган ҳолда АСКУЭ тизимини 100 фоиз ишга тушириш вазифасини қўйди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг