Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инвестор ва имидж — Nest One Ўзбекистон иқтисодиётига қай даражада таъсир ўтказади?

Инвестор ва имидж — Nest One Ўзбекистон иқтисодиётига қай даражада таъсир ўтказади?

Фото: Фаррух Алиев / Xabar.uz

Ҳафта бошида Nest One лойиҳаси доирасида учинчи матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Özgüven Mimarlik компанияси директорлар кенгаши раиси Озгур Онур Озгувен ва Murad Buildings компанияси директорлар кенгаши раиси Мурод Назаров иштирок этди. Тадбирда шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотлари вакиллари, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фахрий консули жаноб Олгар Бекар ва ҳар икки давлатга тегишли ОАВ ходимлари қатнашди.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Хabar.uz ахборот-таҳлилий портали Nest One лойиҳаси хусусида Озгур Озгувен ва Мурод Назаров томонидан берилган маълумотларни эътиборингизга ҳавола этади.

Пандемия ҳақида
Мана икки йилдирки Nest One осмонўпар биносини қурмоқдамиз. Ўтган вақт давомида пандемия кўп ноқулайликлар туғдирди, чунки қурилиш учун материаллар бутун дунёдан олиб келинади. Чегаралар ёпилиши туфайли маълум муддат ишимиз тўхтаб қолди.
Аммо ҳозирда қурилиш ишлари режадагидек давом этмоқда.

Интернетдан ҳаётга
Яхши биламиз, осмонўпар бинолар ўртача 4-5 йилда қурилади. Баъзилари ҳатто 12 йилдан буён қурилмоқда. Биз ўтган икки йил давомида катта ишларни амалга оширдик, бунинг ортида жуда катта машаққат турибди.
Ўзгувен компаниясини ҳамкор сифатида танлаб, тўғри иш қилганимизга тобора кўпроқ ишонч ҳосил қилмоқдамиз. Нафақат Murad Buildings, балки Ўзбекистондаги кўплаб компаниялар Nest One қурилишига келиб, тажриба ўрганиб кетмоқда. Шу вақтга қадар интернетдан билганларимизни бу ерда амалда кўриш мумкин.

Президент ташаббуси
Тошкент Сити лойиҳаси, бу ерда осмонўпар бино қурилиши ташаббуси президентимиз томонидан кўтарилган. Бу бинолар Ўзбекистоннинг имконияти, кучини кўрсатиши лозим. Қайси давлатга борманг, архитектураси равнақ топган вақтга қараб, ўша давлат қайси даврда кучли бўлганини биламиз. Ўзбекистонда шундай бино қуришга эҳтиёж бўлмаганда эди, у кўтарилмас эди.
Бизга президентимиз, бош вазир Абдулла Арипов ва шаҳар ҳокимлиги катта ёрдам бериб келмоқда. Уларнинг ишончини оқлаётганимиздан мамнунмиз.

Қўшимча қаватлар ҳақида
Nest One аввал бошда 40 қаватли бўлиши керак эди. Аммо пойдеворни қуйиш ишлари давомида шунга ишонч ҳосил қилдикки, агар бино баландроқ бўлмаса, иқтисодий самарадорлик етарли бўлмас экан. Давлат раҳбарияти бизнинг ташаббусимизни қўллаб қувватлади ва турли текширувлардан сўнг қўшимча қаватлар қурилишига рухсат берилди. Шу тариқа лойиҳани 51 қаватли қилиб ўзгартирдик.

Иқтисодиётга таъсир
Бино қурилиши Ўзбекистон иқтисодиётига қай даражада таъсир кўрсатади? Бу саволга бемалол ижобий жавоб бериш мумкин. Қурилиш ишларида 600-700 та одам ишлаётган бўлса, қанча одам хом-ашё ишлаб чиқармоқда, қанчадан-қанча фирмалар буюртма олган.
Германияда Ўзбекистон ҳақида фильм олиш асносида бизнинг қурилишга ҳам эътибор қаратилди. Бу ҳам бизнинг ютуғимиз.
Хориждан келган инвестор энг аввало мамлакатда яратилган шароитга эътибор қаратади. Ҳукумат вакиллари қанча гапирмасин, уларни эшитмайди. Балки шу ерда ишлаётган маҳаллий тадбиркорлар билан гаплашади. Вазият яхши бўлса, қолади, акс-ҳолда кетади. Nest One – Ўзбекистонда тадбиркорлик ривожланаётганига тимсол бўла олади.

Имконият ҳақида
Ўзбекистонда катта қурилишлар бўлса, демак шунга яраша имконият бор. Хориждан келиб, юртимизда иш бошламоқчи бўлган сармоядорлар учун бу жуда яхши сигнал. Хозир мана Туркиядан инвестор келиб, осмонўпар бино қуришни бошлади. Эртага бошқа давлатлардан ҳам қизиқиш бўлади.
Бу бинонинг Туркиядаги бошқа бинолардан афзал жойи бўлса борки, ҳеч қандай қолишадиган жойи йўқ.

Қулайликлар
Ўзбекистонда тирбандликлар ошиб бормоқда. Аммо бу бино тирбандликнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади. Биз ишга, овқатланишга, фитнес учун турли жойларга борамиз. Аммо Nest One'да ҳамма имконият бўлади. Бемалол шу ернинг ўзида ҳамма эҳтиёжларни қаноатлантириш мумкин.
Биз кўплаб биноларни ўрганиб чиқдик. Бизнинг лойиҳамиздаги ўзига хос нарса шундаки, ҳаммаси мижозлар қулайлиги учун қилинган. Асосий мақсадларимиздан бири, бу ерда яшайдиганлар барча эҳтиёжларини шу ернинг ўзида қондириши лозим. Nest One'да нафақат фитнес ёки ресторанлар, балки ош ва сумалак қиладиган махсус жойлар ҳам бўлади.

51 қаватми ёки 55?
Осмонўпар биноларда нафақат ер устидаги, балки ер остидаги қаватлар ҳам қўшиб ҳисобланади. Шундан олиб қарайдиган бўлсак, бизнинг биномиз 51 қават эмас, балки 55 қаватдан иборат.
Nest One қурилиши давомида илм-фан имкониятларига эътибор берганмиз. Масалан, мана шу биз турган бинода нима учун акс-садо йўқ. Чунки оёғингиз остида турган пол акс-садо қайтармайдиган материалдан қилинган. Биз учун ҳеч қандай майда жиҳатлар йўқ, мижозлар қулайлиги учун ҳамма нарсага эътибор қиламиз.

Имидж
Бизнинг лойиҳамизга шунчаки бир бино сифатида қарамаслик керак. У Ўзбекистонга келаётган инвесторларнинг фикрини шакллантиришда ҳам катта ўрин тутади. Чунки бу ерга келаётган сармоядорларнинг юртида осмонўпар бинолар етарлича. Шундай бинони Ўзбекистонда ҳам қурилаётгани тадбиркорларнинг фикрига ижобий таъсир кўрсатади. Демак, Ўзбекистоннинг иқтисодий қудрати етарлича баланд.
Nest One Ўзбекистоннинг иқтисодий қудратига етарлича тимсол бўла олади. Хориждан қанча кўп сармоядор келса, шунча кўп иш ўринлари яратилади. Аммо инвесторни олиб келиш машаққати ҳам бор.
Nest One ҳам Ўзбекистон имиджига киритиладиган катта сармоядир. Ўзбекистонга бўлган ишончни ошириш учун ҳам Nest One каби бинолар қуриш керак.

PS: Тадбир якунига етгандан сўнг журналистлар ва блогерлар Nest One биносининг 32-қаватига таклиф этилди. ОАВ ходимлари қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, юқори қаватдан шаҳар манзарасини томоша қилдилар.

Маълумот учун: Кўп функцияли мажмуа инвестициялар учун жуда фойдали лойиҳалардан бири бўлиб, ўзининг ноёб концепциясидан ташқари, энди харид қилинган мулкдан фойда олиш кафолатини ҳам беради. Маълумки, Nest One қурилиши 2019 йил сентябр ойида бошланди ва лойиҳа бошида кўчмас мулк сотиб олганлар бугунги кунда 40 фоизлик даромадга эга бўлмоқда. Янги реклама кампаниясига кўра, Nest One биносидан ҳар қандай кўчмас мулк турини 100% олдиндан тўлов қилиб сотиб олганларга нафақат 25 фоизлик чегирма берилади, балки лойиҳа якунига етгандан сўнг ўз мулкини сотиб юборишга қарор қилганлар учун умумий қийматнинг 25 фоизини қайтариб бериш кафолати ҳам тақдим этилади. Яъни, сармоядор бугунги кунда апартамент, офис ёки дўкон сотиб олса ва қурилиш ишлари якунига етгандан сўнг ўз мулкини қайта сотиб юборишни истаса, тўланган сумманинг 25 фоизи миқдорида кафолатланган фойда олиш имкониятига эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг