Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги марказнинг вазифалари белгиланди

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги марказнинг вазифалари белгиланди

Фото: «UzDaily.uz»

Ҳукумат қарори (183-сон, 01.03.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари марказининг устави тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Унга мувофиқ, Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • маҳсулотлар номенклатураси ва турлари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш;
  • ишлаб чиқариш қувватлари, товарларга бўлган талаб ва таклифнинг ҳажмлари, нархларнинг ўзгариши ҳақида маълумотларни шакллантириш;
  • товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларнинг ўзгариши динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш.

Устав билан Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.

Шунга мувофиқ, Марказ маслаҳат, ахборот ва бошқа хизматларни кўрсатади, ўз филиалларини ташкил этади.

Марказга иқтисодиёт ва саноат вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг