Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ташкил этилди

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ташкил этилди

Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони билан Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва «хуфёна» иқтисодиётни қисқартириш вазирликнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Кичик саноат зоналари ҳудудида қиймати 7 млн АҚШ долларидан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қарорлар вазирлик билан келишилади.

Вазирлик 2019 йил 1 июнгача Ўзбекистонни 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқади.

Шунингдек, фармон билан Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таркибида Ходимларнинг малакасини ошириш ўқув маркази ташкил этилди.

Кичик саноат зоналари иштирокчилари учун имтиёз ва преференциялар амалдаги иштирокчилар учун 2020 йил 1 январгача сақлаб қолган ҳолда бекор қилинди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг