Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ислом молияси» тушунчаси янги қонунда кўриб чиқилади — МБ раиси ўринбосари

«Ислом молияси» тушунчаси янги қонунда кўриб чиқилади — МБ раиси ўринбосари

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Марказий банк раиси ўринбосари Бекзод Ҳамроев маълум қилди.

«Жорий йилда Марказий банк томонидан макродаражаги ишлар қатори микродаражадаги ишларни ҳам жонлантириш зарурлиги белгиланди. Хусусан, алоҳида мижозбай ва маҳаллаларда иш ташкил қилишга эътибор қаратилади.

2020 йилда дунё молия тизимида бизнинг йиллик инфляция даражамиз 11,1 фоизни ташкил қилган бўлса, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 15,3 фоизга ошди. Бу аҳолининг маълум харид қобилиятига ва уларнинг инфляцион кутилмаларига салбий таъсир кўрсатди.

2021 йилда Марказий банкка макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифаси белгиланди, яъни инфляцияни 10 фоиздан оширмаслик ва озиқ-овқат нархлари, хусусан озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича чораларни кўриш топширилди.

Молия бозорларида рақобат ривожлантирилади. 2021 йилда «Нобанк ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун янгидан ишлаб чиқилади. Уларга кўпроқ хизмат кўрсатиш ҳуқуқлари берилади. Мурожаатномада айтиб ўтилган «Ислом молияси» тушунчаси ушбу қонунда кўриб чиқилади», деди Бекзод Ҳамроев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг