Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италиялик эркак 40 миллион сохта еврони сақлаб келган

Италиялик эркак 40 миллион сохта еврони сақлаб келган

Фото: «Thejournal.ie»

Неаполда сохта пул тайёрловчи валютафурушларга қарши тадбирлар чоғида 40 миллион евро сохта пул ҳам қўлга олинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари Торре-дел-Греко мавзесида жойлашган омбордан бир нечта пластик бочкаларга бекитилган 90 та пакетни топишди. Пакет ичида 50 ва 100 евролик банкнотлар жойланган экан. Омбор эгаси жами 41 миллион евро сохта пулни сақлаб келган.

Маълумотларга кўра, сохта пуллар жуда юқори сифатда тайёрланган. Сохта пуллардан ташқари, 50 евролик банкнотани чоп этувчи учта клише ва бир неча ўн варақ «тажриба нусхалари» топилган.

Мусодара этилган буюмлар, пулларни ҳисоблаш учун олти нафар полициячининг  беш соат иш вақти кетган. 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг