Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жамғариладиган пенсияни пенсияга чиққунча олиш мумкинми?

Жамғариладиган пенсияни пенсияга чиққунча олиш мумкинми?

Фото: Xabar.uz

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликка мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келмасдан олдин тўлаб берилмайди.

Халқ банки ахборот хизматининг Xabar.uz’га маълум қилишича, Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрдаги «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги 702-II-сонли қонунининг 16-моддасига кўра, жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи фуқаролар пенсия тўловлари олувчи сифатида жамғариб бориладиган пенсия тўловларини қонунчиликка мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келган тақдирда олиш ҳуқуқига эга деб, белгилаб берилган.

Мазкур Қонуннинг 17-моддасига кўра, фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш жойига чиқиб кетаётган бўлса, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар бир йўла тўла ҳажмда тўланиши ҳамда фуқаро вафот этган тақдирда, бу маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда меросга ўтади ва меросхўрга бир йўла тўла ҳажмда тўланиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг