Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореялик инвесторлар «Tashkent City»да юқори технологияли иншоот қуради

Жанубий Кореялик инвесторлар «Tashkent City»да юқори технологияли иншоот қуради

Фото: «Xabar.uz»

Жанубий Кореянинг йирик инвестори «Tashkent City» халқаро ишбилармонлик марказидаги объект қурилишини ўз зиммасига олди.

15 август куни «Tashkent City» халқаро ишбилармонлик маркази дирекцияси ва Жанубий Кореянинг «Bomi Engineering&Construction Co Ltd» ихтисослашган қурилиш компанияси ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди. Шу тарзда «Bomi Engineering&Construction Co Ltd»  компанияси «Tashkent City» ХИМнинг янги инвесторига айланди ва у янги объект қурилишида иштирок этади. Корея компанияси ушбу лойиҳа учун 50 млн доллар киритади. Бу ҳақда «Tashkent City» ХИМ матбуот хизмати хабар берди.

Кореяликлар кўп қаватли офис биносини 2021 йилда қуриб, битказиш ниятида. Ушбу лойиҳа марказнинг энг юқори технологияли иншоотларидан бирига айланиши кутиляпти. Сармоядорларнинг режасига кўра, қурилиши режалаштирилаётган «А» синфидаги бизнес-марказ тўлиқ «ақлли» технологиялар билан жиҳозланади.

Қурилиш ишлари яқин кунларда бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг