Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жисмоний шахсларга нақд валюта сотиш йўлга қўйилиши мумкин

Жисмоний шахсларга нақд валюта сотиш йўлга қўйилиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар бергандик.

Лойиҳада келтирилишича, банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия тасдиқланади ҳамда валюта бозорини янада эркинлаштириш норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Стратегия ва лойиҳада:

  • давлат маблағлари ҳисобидан имтиёзли банк кредитлари ажратиш амалиётини тубдан такомиллаштириш;
  • кредит фоизини қисман компенсация қилиш имтиёзини иқтисодиётнинг етакчи тармоқларига бериш амалиётини жорий этиш;
  • банк тизимига хусусий ва хорижий капитал кириб келиши учун қулай муҳит яратиш, банклардаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш;
  • харажати нисбатан кам бўлган электрон рақамли технологияларга асосланган молиявий хизматларни жорий қилишни рағбатлантириш механизмини жорий этиш;
  • инсон аралашувисиз кредитлаш, ҳужжатларни, шу жумладан барча турдаги аризаларни электрон шаклда тақдим қилиш механизмини жорий қилиш;
  • чакана қарз олувчиларнинг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш ҳамда уларга кредит ажратиш муддатини қисқартириш учун автоматлаштирилган “скоринг” моделини яратиш ва рақамли технологиялар асосида кредитлашга ўтиш;
  • республика ҳудудларида банкоматлар ва инфокиосклар сонини камида 10 мингтага ошириш;
  • тижорат банкларида мижозларнинг кредит сўровномасини ўрганиш жараёнини янада соддалаштириш, шу жумладан «Кредит тарихи»дан фойдаланиш механизмини кенг жорий қилиш ҳамда кредит тарихи институтини хусусий сектор вакиллари томонидан ташкил қилиниши назарда тутиш;
  • рақамли технологияларга асосланган «виртуал банк» ва молиявий хизмат турларини янада кенгайтириш;
  • замонавий банк хизматлари кўламини янги молиявий инструментлар жорий этиш, хусусан облигациялар чиқариш орқали янада кенгайтириш;
  • маҳаллий ва ҳалқаро банк пластик карточкалари бўйича ҳисоб-китобларда банклар орасида ахборот ва технологик ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Миллий банклараро процессинг марказини ишга тушириш;
  • банк тизимига юқорим малакали, чет эл банкларида фаолият юритган ёш кадрларни жалб қилиш;
  • миллий тўлов тизимини ҳалқаро тўлов тизимлари (Visa, Master Card ва бошқалар) билан интеграциялаш;
  • чет эл валютаси билан боғлиқ амалиётдаги асоссиз чекловларни бартараф этиш каби чораларни кўриш кўзда тутилади.

Эслатиб ўтамиз, «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 18 январига қадар давом этади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг