Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззах аккумулятор заводи акциялари хорижий инвесторларга сотилади

Жиззах аккумулятор заводи акциялари хорижий инвесторларга сотилади

Фото: «daz.uz»

«Жиззах аккумулятор заводи» АЖни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ «Жиззах аккумулятор заводи» АЖнинг устав капиталида «Ўзавтосаноат» АЖга тегишли улушнинг 51,78 фоизи (акциялар пакети) белгиланган тартибда хорижий инвесторларга сотилади.

Шу муносабат билан «Ўзавтосаноат» АЖга акциялар пакетининг бозор қийматини аниқлаш ва уларни белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйиш топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг