Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус туфайли Ўзбекистонга сайёҳлар оқими ортдими?

Коронавирус туфайли Ўзбекистонга сайёҳлар оқими ортдими?

Фото: Евгений Сорочин / Spot

Январ ойида Ўзбекистонга Хитойдан 2659 нафар сайёҳ келган. Бу эса 2019 йилнинг январига нисбатан 15,9 фоизга кўп, демакдир.

Ўтган ой давомида Ўзбекистонга умумий ҳисобда 538360 хорижлик ташриф буюрган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2019 йил бошига нисбатан 23.1 фоизга кўпроқни ташкил этади. Сайёҳларнинг асосий қисми анъанавий равишда МДҲ давлатлари ҳисобига тўғри келади — 514 774 киши. Узоқ хориж ўлкалардан эса 23 568 сайёҳ келган.

Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар орасида биринчи ўринда Қозоғистон фуқаролари турибди — 164 100 киши. Иккинчи ўринни Тожикистон (137 298) ва учинчи ўринни Қирғизистон (121 856) эгаллаган.

Шунингдек Туркманистондан ташриф буюрувчилар сони кескин ошган (118,4 фоиз). Яна Бангладеш (200%), Бразилия (266,7%), Ирландия (383,3%), Шри-Ланка (600%), Монголия (1333,3%) ва Вьетнамдан (1425%) келаётган сайёҳларни ҳам алоҳида қайд этиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда коронавирус тарқалгани туфайли сайёҳлик соҳасида муаммо юзага келиши мумкинлиги айтилган эди. Аммо Тошкентдаги меҳмонхоналар хўжайинлари томонидан таъкидланишича, аксинча, коронавирус туфайли юртимизга келувчилар сони ортган.

Бунга сабаб сифатида Хитойга боришни режалаштирган сайёҳлар энди бошқа мамлакатлар, хусусан Ўзбекистонга йўл олаётгани кўрсатилмоқда.

Манба: spot.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг