Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий банк: Тижорат банкларида истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилган

Марказий банк: Тижорат банкларида истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилган

Фото: Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки банк хизматлари истеъмолчиларига расмий ахборот билан чиқди.

Қайд этилишича, тижорат банклари билан мижозлар ўртасида тузилган шартномаларни ўрганиш жараёнида банклар томонидан шартномаларга ажратилган кредитлар ва қабул қилинган депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, шунингдек банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартлар киритилганлиги ҳолатлари аниқланган. Бу эса банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузилиши ҳисобланади.   

Бундай ҳолатларни бартараф этиш ва такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан барча тижорат банкларига тегишли кўрсатма берилган (суратда хат нусхаси келтирилган).

«Кредит ёки депозит шартномангизда кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз ставкаларни, шунингдек банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартлар мавжуд бўлса, ушбу шартларни бекор қилиш юзасидан хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат этишингиз мумкин», дейилади Марказий банк ахборотида.

Шунингдек, шартнома шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича банкка мурожаат этганингизда муаммолар юзага келса, у ҳолда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 200-00-44 рақамли кўп каналли ягона «Ишонч телефони» орқали мурожаат этишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг