Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Matbuot tarqatuvchi»нинг давлат акция пакети сотувга чиқарилди

«Matbuot tarqatuvchi»нинг давлат акция пакети сотувга чиқарилди

Фото: «Xabar.uz»

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Matbuot tarqatuvchi» АЖнинг устав фондидаги 26,0 фоиз давлат акция пакетини биржа савдоларига қўйди.

Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида қисқача маълумот:

Давлат акцияларининг эмитент устав фондидаги улуши – 26,0 фоиз;

Савдога чиқарилаётган акцияларнинг умумий сони – 260 000 (икки юз олтмиш минг) дона оддий акция;

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 4000 (тўрт минг) сўм;

Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 35 802,0 (ўттиз беш минг саккиз юз икки) сўм;

Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 9 308 520 000 (тўққиз миллиард уч юз саккиз миллион беш юз йигирма минг) сўм;

Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;

Лотлар сони – 260 000 (икки юз олтмиш минг) дона.

Давлат акцияларини сотиб олишни хохловчилар 2019 йилнинг 11 ноябрдан бошлаб “Тошкент” РФБда биржа савдоларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ оммавий савдоларни амалга ошириш майдончаси орқали давлат акция пакетларини сотиб олишга ариза беришлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг