Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МБ: Бензин, электр энергияси нархи ва маошлар ошиши ҳисобига инфляция юқори бўлди

МБ: Бензин, электр энергияси нархи ва маошлар ошиши ҳисобига инфляция юқори бўлди

Иқтисодиётда юқори инфляцион босим сақланиб қолди.

Фото: «кабар.кг»

Марказий банк ўз сайтида Пул-кредит сиёсати соҳасида 2017 йилнинг IV чорагида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар эълон қилди.

2017 йилнинг IV чорагида қатъий пул-кредит сиёсатининг давом эттирилиши ва монетар омилларнинг нархлар ўсишига таъсирини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларга қарамай иқтисодиётда юқори инфляцион босим сақланиб қолди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2017 йилда истеъмол нархлари индекси (ИНИ) бўйича ҳисобланган инфляция даражаси 14,4 фоизни, 2017 йилнинг ИВ чорагида эса 6,1 фоизни ташкил этди. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 15,9 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлариники 16,1 фоиз ва хизматларники 8,6 фоиз ошди.

Истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиш суръатларида олдинги йилларга нисбатан номутаносиб равишда тезлашув кузатилди.

Хизматлар нархлари ва тарифлари ўсиш суръатлари 2017 йилнинг III ва III чоракларига (2,4 ва 3,1 фоиз) нисбатан секинлашиб, IV чоракда 1,5 фоизни ташкил этди.

2017 йилнинг ноябрь ойида бензин ва электр энергияси нархларининг оширилиши йилнинг ИВ чорагида инфляция даражаси ўсишига таъсир кўрсатган омиллардан бўлди.

Шу билан бирга, ўтказилган сўровларга кўра, 2017 йилнинг декабрь ойида иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар миқдори оширилиши туфайли инфляцион кутилмаларнинг ортиши ҳам иқтисодиётдаги истеъмол нархлари ўзгаришига ўз таъсирини кўрсатди.

Истеъмол нархлари динамикасининг ойлар бўйича таҳлили 2017 йил давомида инфляция даражасига озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши энг кўп таъсир этганлигини кўрсатмоқда, дейилади ҳисоботда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг