Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МДҲ валюталарининг аксарияти январда долларга нисбатан қулашда давом этди

МДҲ валюталарининг аксарияти январда долларга нисбатан қулашда давом этди

Собиқ Иттифоқ мамлакатлари валюталари учун январь ойи анча мураккаб кечди: аксарияти қадрсизланишда давом этди. Шунга қарамасдан, «Альпари» ахборот-таҳлил маркази кузатувларига кўра, ЕОИИ ва МДҲнинг айрим мамлакатлари валюталари орасида долларга нисбатан мустаҳкамланган ёки ҳеч бўлмаганда пасаймаганлари ҳам бор (рейтингни тузишда тегишли марказий банкларнинг кўрсатилган саналардаги расмий курсларидан фойдаланилган).

Манба: «Альпари» АТМ

Январда долларга нисбатан энг яхши ўсишни арман драми қайд этди — 0,83 фоиз. Бу ой украин гривнаси учун ҳам омадли келди: 0,29 фоиз ўсиш. Жуда оз бўлса-да, тожик сомонийси ҳам юқорилади — 0,09 фоиз. Озарбайжон ва туркман манатлари январь ойида долларга нисбатан ҳеч қандай ўзгаришга учрамади.

Январь ойида долларга нисбатан 3,12 фоизга арзонлашган рус рубли минтақа валюталари орасида аутсайдерга айланди. Умуман олганда, 2021 йилнинг илк ойи ЕОИИ мамлакатлари валюталари учун пасайишлар ойи бўлди: беларусь рубли (-1,8 фоиз), қирғиз соми (-1,53 фоиз) ҳамда  қозоқ тенгеси (-0,95 фоиз).

Грузин лариси (-0,79 фоиз), молдован лейи (-0,49 фоиз) ҳамда ўзбек сўми (-0,4 фоиз) ҳам Америка валютасига нисбатан бу ой қадрсизланди.

Арман драми январь ойида мустаҳкамланиши кутилмаган ҳол бўлди, негаки, Арманистон иқтисодиёти оғир инқирозни бош кечиряпти, таъкидлади «Альпари» раҳбарининг ўринбосари Наталья Мильчакова. Катта эҳтимол билан Арманистон валютаси мустаҳкамланиши мамлакат Марказий банки қўллаб-қувватлови билан амалга ошган, қолаверса, Марказий банк Арманистон ЯИМ 2020 йилдаги 7,5 фоизлик қулашдан сўнг 1-3,1 фоизга ўсишини прогноз қилган, бу ҳам драмнинг долларга нисбатан ўсишига хизмат қилган бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг