Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Микрокредитбанк»нинг раҳбари ўзгарди

«Микрокредитбанк»нинг раҳбари ўзгарди

Фото: «Uzreport.uz»

«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бошқарувига раис тайинланди. Отабек Алмарданов энди ушбу молия муассасига раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Шу пайтгача «Микрокредитбанк»да ушбу лавозим вакат сифатида қолаётган ва банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Расулов мазкур вазифасини вақтинча бажариб келаётган эди.

Отабек Алмарданов бунга қадар Ўзбекистон акциядорлик тижорат саноат-қурилиш банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

«Ўзсаноатқурилишбанк»нинг расмий сайтидаги маълумотларга кўра, у 1978 йили Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида туғилган. 1999 йили Қарши давлат университетини, 2007 йили Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Тошкент шаҳар бўлимимида девонхона 1-тоифали мутахассислигидан бошлаб, банк бошқаруви ўринбосарлигигача кўтарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг