Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий банкда кобренд карта очинг ва дунё бўйлаб сиз билан бирга бўладиган суғуртага эга бўлинг

Миллий банкда кобренд карта очинг ва дунё бўйлаб сиз билан бирга бўладиган суғуртага эга бўлинг

Фото: Ўзмиллийбанк матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки «O`zbekinvest Hayot» суғурта компанияси билан бирга Visa Gold ва Visa Platinum эгалари учун махсус таклиф ишлаб чиқди. Ушбу карта эгалари бир йилга бепул суғурта қилинади. Суғурта сизга бутун дунё бўйлаб қулай ва хавфсиз сафар қилиш имконини тақдим этади.

Хорижга чиқиш суғуртаси — сафар нима мақсадда амалга оширилишидан қатъий назар, ҳар қандай сайёҳ учун шарт бўлган нарсадир. Сиз хизмат сафарига чиқасизми ёки туризм мақсадида йўлга чиқасизми, ҳар қандай ҳолатда суғурта керак.

Маҳаллий ошхона, ёввойи табиат, маданий тафовутлар — хориж мамлакати билан танишувдаги ҳар қандай «муваффақиятсизлик» барча режаларингизни йўққа чиқариши мумкин. Бегона давлатда сифатли тиббий хизмат эса, яхши биламизки, жуда қиммат ва шошилинч лозим бўлганда ҳар доим ҳам топилавермайди.

Суғурта дастури хориж сафарлари вақтида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий хавфлардан ҳимоялаш мақсадида тузилган. Миллий банкда кобренд карта очиш чоғида сизга тақдим этиладиган суғурта полиси хорижга қилажак сафарингизни хотиржам ва ортиқча муаммоларсиз ўтказишга сабаб бўлади.

 

Visa Gold

Visa Platinum

Йил давомида сафарнинг давомийлиги

30 кун

60 кун

Тиббий ёрдам

v

v

Бахтсиз ҳодиса

v

v

Юк йўқотилиши ёки кечикиши

 

v

Сафар бекор қилиниши ёки кечиктирилиши

 

v

Суғурта амал қилиши давомида хорижий сафарлар сони чекланмаган. Мижозлар истаганча сафарга чиқиши мумкин.

Суғурта талаб қилинадиган зарурат туғилган тақдирда, суғурта тўлови карта орқали амалга оширилган операцияларга асосан тўланади. Бунинг учун карта орқали авиачипталар сотиб олинган, меҳмонхона тўлови амалга оширилган ва шунингдек сервис хизматига мурожаат қилинган бўлиши лозим.

Суғурта ҳудуди: бутун дунё, фақат сиз доимий истиқомат қиладиган мамлакатдан ташқари.

МУҲИМ!
1. Суғурта тўланиши аломатлари бўлган ҳолатлар юзага келган тақдирда Сервис хизмати билан алоқага чиқиш лозим. Ушбу хизмат йил давомида, ҳафтанинг исталган кунида ва исталган соатида хизмат кўрсатади. Қўнғироқдан сўнг операторнинг сўровига жавобан керакли маълумотларни бериш ва йўриқномага амал қилиш лозим.
Телефон: +7 (495) 212 21 43.

2. Сервис хизмати ва Суғуртачи билан келишилган ҳолда амалга оширилган харажатларни қоплаш учун суғурта тўловини олиш лозим бўлган тақдирда Суғуртачи жойлашган манзилга мурожаат қилиш керак: 100015, Ташкент шаҳри, Ойбек кўчаси, 6 уй. Тел: (71) 207 47 74.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг