Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молия вазирлиги тамаки маҳсулотлари нархи ошиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Молия вазирлиги тамаки маҳсулотлари нархи ошиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Фото: «Uznews.uz»

Ёдингизда бўлса, бир неча кун аввал Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари 50 фоизга ошиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу хабарларга ўз муносабатини билдирди.

Баёнотда айтилишича, 2018 йил учун ўрнатилган акциз солиқ ставкаларининг ўзгариши ҳозирги кунга қадар қайта кўриб чиқилмаган ва уларнинг қайта оширилиши тўғрисидаги маълумотлар асосли эмас.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-3454-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 январдан акциз маркаларининг оширилиши амалга киритилган бўлиб, улар мутлақ суммада (ҳар бир бирлик учун сўмда) белгиланган.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси қонун ҳужжатларига мувофиқ кўчмас мулкнинг белгиланадиган кадастр қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, шу муносабат билан мол-мулк солиқ ставкаси қайта кўриб чиқилган ва 0,2 фоиз миқдорида белгиланган (2017 йилда бу кўрсаткич 1,7 фоизни ташкил қилган).

Молия вазирлиги юқорида номи келтирилган Президент қарорига мувофиқ, кадастр қийматидан келиб чиққан ҳолда мол-мулкни солиққа тортиш тартибига ўтишда солиқ юкини кескин ортиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида, кадастр қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланган жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи суммаси 2017 йилда ҳисобланган солиқ суммасининг 1,2 баробаридан ошмаслиги қатъий белгилаб қўйилганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг