Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси «Газмпробанк»нинг Алексей Матвеев бошчилигидаги делегацияси аъзолари билан муҳокамалар ўтказди (фото)

«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси «Газмпробанк»нинг Алексей Матвеев бошчилигидаги делегацияси аъзолари билан муҳокамалар ўтказди (фото)

Сўнгги йилларда Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва албатта бунда чет эл капитали жалб қилинаётгани ҳамда йирик лойиҳаларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда.

Лойиҳаларни амалга оширишда хорижий кредитлар ва инвестицияларни жалб қилмасдан қўйилган мақсадларга эришишнинг иложи йўқ. Бу йўналишда компания кўплаб халқаро молия институтлари ва инвесторлар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ана шундай ҳамкорлик доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги масъуллар ҳамда «Газмпробанк» АЖнинг Алексей Матвеев бошчилигдаги делегация аъзолари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш керакки, Россиянинг энг йирик универсал банкларидан бири бўлган ва Марказий ҳамда Шарқий Европадаги банклар рўйхатида хусусий капитали бўйича етакчи ўринни эгаллаган «Газпромбанк» АЖ билан муваффақиятли фаолият борасида алоҳида таъкидлаш керак. Банк компаниянинг асосий лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этаяпти.

Бугунги кунда «Газпромбанк» АЖ билан ҳамкорлик доирасида стратегик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун қарийб 1,1 миллиард доллар миқдорида банк кредити жалб қилинган. Айни бугунги учрашувда ҳам, «Ўзбекнефтгаз» АЖ лойиҳаларни молиялаштириш истиқболлари ва келгусидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Томонларнинг кўп йиллик ҳамкорлиги давомида қисқа муддатда сезиларли натижаларга эришишга имкон берадиган самарали таъсир ўтказиш механизмлари шакллантирилди.

Дунёдаги йирик корхоналар рўйхатида (йўналиши бўйича) 6-ўринда эътироф этиладиган «Шўртан газ-кимё мажмуаси» тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳасини молиялаштириш мақсадида Хитой, Россия ва Корея банкларидан 2,3 млрд доллар миқдорида кредит маблағлари, жумладан, «Газпромбанк» дан олинган кредитлар – 120 млн долларни ташкил этади.

Бундан ташқари, «Газпромбанк» молиявий маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатди: у лойиҳанинг молиявий моделини танлашда муҳим рол ўйнаган, Хитой ва Корея банклари билан музокараларда ва кредит шартномаларини тузишда фаол иштирок этган.

GTL лойиҳасининг мантиқий давомига айланган «Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси» доирасида 280 минг тонна полиетилен, 100 минг тонна полипропилен ва 50 минг тонна пирол дистиллатни ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш учун 430 минг тонна миқдорида синтетик нафта қайта ишланади.

Учрашув якунлари бўйича янги истиқболли газ-кимё лойиҳалари, шартномаларни банк томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳадаги тажрибани ўрганиш бўйича ҳамкорлик нуқтаи назаридан истиқболли ҳамкорлик йўналишларини ўрганиш, зарур маълумотлар алмашишга қарор қилинди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг