Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийлик фермер тез бойиш сирини айтди

Навоийлик фермер тез бойиш сирини айтди

Италиядан келтирилган наслли «оқ великан» зотли қуёнлар.

Фото: «Xabar.uz»

Кармана туманидаги «Қўрғон дала» агрофирмасида Италиядан келтирилган наслли «оқ великан» зотли қуёнлар парваришланмоқда. Хўш, ушбу қуёнларнинг маҳаллий зотли қуёнлардан фарқи нимада?

Бу ҳақда фермер Алишер Қобилов шундай дейди:

— Ушбу қуёнлар ҳар 28 кунда 15 тагача кўпайиши билан аҳамиятли. Ҳар бири 10-15 килограммгача тош  босиб, йил давомида 15 мартагача болалайди. Ўтган йили хўжалигимизга олиб келинган 100 дона она қуён ва 4 дона эркак қуён қисқа вақт ичида 2 мингтага етди.

Яқин кунларда бу кўрсаткични 5000 тага етказмоқчимиз. Даромадимиз ҳам шунга яраша бўлади. Бошқа сут эмизувчи ҳайвонларга нисбатан товушқонлар оиласига мансуб бу қуёнлар тез етилувчанлиги, сер-пуштлиги, жадал ўсиши ва камхаржлиги билан ажралиб туради. Бу зотдор қуёнлар кунига бир марта таркибида 20 хил витамини бор бўлган махсус озуқа билан парваришланади. Уларга маҳаллий шароитга мослашгунга қадар ҳатто ҳўл мевалар бериш тақиқланади.

Фото: «Xabar.uz»

Чорвачиликда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўштини етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Чунки унинг гўшти парҳезбоп ҳисобланиб, юмшоқлиги ҳамда ёғ ва холестерин моддаси камлиги билан аҳамиятли. Шунинг учун шифокорлар томонидан ҳафтада бир маротаба болалар таомномасига киритиш тавсия этилади.

Қуён гўштининг биологик қиймати ҳисобга олиниб, тиббиётда аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, меъда, ўт-пуфак, жигар касалликларини даволашда фойдаланилади. Қуён момиғидан тайёрланган ашёлар даволовчи хусусиятга эга бўлиб, неврология, радикулит билан оғриган беморларга тавсия этилади. Қуён момиғи иссиқни сақлаш хусусиятига кўра, қўй жунидан 10 баробар афзалдир.

Шуҳрат Нормуродов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг