Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ноқонуний олиб ўтилаётган атир-упалар ушлаб қолинди

Ноқонуний олиб ўтилаётган атир-упалар ушлаб қолинди

Баҳолаш ҳисоботига кўра, уларнинг умумий қиймати салкам 13,5 млн. сўмни ташкил этар экан.

Фото: «nuz.uz»

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир-йўл чегара божхона пости ходимлари косметика ва парфюмерия воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши олдини олишди.
“Уфа-Тошкент” йўналишида кириб келган йўловчи поезди вагонларини божхона кўригидан ўтказиш давомида йўловчилардан бири Б.Зияевнинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) юклари орасида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 343 дона атир упалар борлиги маълум бўлди. Баҳолаш ҳисоботига кўра, уларнинг умумий қиймати салкам 13,5 млн. сўмни ташкил этар экан.
Тошкент шаҳар божхона бошқармасидан хабар қилишларича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом этирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, республикамизга четдан олиб кириладиган парфюмерия ва косметика воситалари давлат тилида маркаланиши шарт. Шунингдек юртдошларимиз саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида, бу турдаги товарлар мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхатига ҳам киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг