Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оҳангаронни «яшил шаҳар»га айлантириш учун $87,4 млн йўналтирилади

Оҳангаронни «яшил шаҳар»га айлантириш учун $87,4 млн йўналтирилади

Фото: «Norma»

Ўзбекистон экологик тоза энергетика технологияларини жорий этиш учун Хитой билан ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидов 25 февраль куни Чунцин шаҳрига ташриф буюрди ва  «JONTIA Group» компаниясининг Ўзбекистонда экологик тоза энергетика соҳасидаги инвестицион лойиҳаси бўйича муҳокамаларда қатнашди. Бу ҳақда «Синьхуа» ахборот агентлиги хабар берди.

2017 йилнинг сентябрида Ўзбекистон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев Чунцинга ташриф буюриб,  «JONTIA Group» компанияси билан қатор келишувларга эришганди.

Шу йилнинг ноябр ойида «JONTIA Group» ҳамда Ўзбекистон томони «Оҳангарон яшил шаҳар» лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолашганди.

Маълум бўлишича, ушбу лойиҳага 87,4 млн доллар йўналтирилади. Лойиҳага кўра, Оҳангаронда иссиқлик ва электроэнергия ишлаб чиқарувчи юқори самарадорли бешта станция қурилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг