Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олтин танга нархи яна 200 мингга қимматлади

Олтин танга нархи яна 200 мингга қимматлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2 январдан бошлаб тилла ва кумуш тангаларнинг янги нархини эълон қилди. 

Тангалар сотувга чиқарилганидан буён дастлабки икки ҳафтада унинг баҳоси 100 минг сўмдан қимматлаганди

Учинчи ҳафтада эса олтин танганинг ҳам, кумуш танга нархи ҳам ошмади.

Аммо ўтган ҳафтада олтин танга бирйўла 200 минг сўмга, кумуш танга нархи эса 1000 сўмга ошганди.

Белгиланган янги нархга кўра, 2 январдан бошлаб олтин танга яна 200 минг сўмга, кумуш танга эса 13000 сўмга қимматлади.

Шу тарзда, 1 олтин танга – 13,3 млн сўм, 1 кумуш танга – 257 минг сўм миқдорида баҳоланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг