Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиё тараққиёт банки ва АТ «Алоқабанк» Ўзбекистонда савдо соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади

Осиё тараққиёт банки ва АТ «Алоқабанк» Ўзбекистонда савдо соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади

Фото: «LinkedIn»

Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг савдони молиялаш дастури ва АТ «Алоқабанк» ўртасида Ўзбекистонда савдони ривожлантиришга кўмаклашиш ва кредитлар ажратиш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақида «UzDaily» хабар берди.

Келишувга ОТБнинг Ўзбекистон доимий ваколатхонаси раҳбари Такео Кониши ва АТ «Алоқабанк» бошқаруви раиси ўринбосари Ҳасан Раҳматов томонидан имзо қўйилди.

«Ўзбекистонда савдони ривожлантиришга кўмаклашиш, жумладан кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашда АТ «Алоқабанк» билан ҳамкорлик ўрнатганимиздан хурсандмиз», — деди Ўзбекистон бўйича савдони молиялаш дастури менеджери Нана Куродзе.

ОТБнинг савдони молиялаш дастури Ўзбекистонда 2010 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва айни пайтда бешта маҳаллий банк билан ҳамкорлик ўрнатилган. Бугунги кунда, дастур доирасида 473та битим амалга оширилиб, савдони қўллаб-қувватлаш учун $1,3 миллиард ажратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг