Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган ойда гўшт нархи ошди, картошка баҳоси эса тушди

Ўтган ойда гўшт нархи ошди, картошка баҳоси эса тушди

Фото: kommersant.uz

2018 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда мол ва қўй гўшти қимматлаб, картошка ва сабзи арзонлаган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Қўмита томонидан тайёрланган 2018 йил февраль ойи учун Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторида инфляция даражаси бўйича ҳисоботида қайд этилишича, 2018 йилнинг февраль ойида истеъмол бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 фоизга қимматлашган.

Якунланган ойда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлашгани қайд этилган. Жумладан, тухум ўртача 10,5 фоизга, шакар 3 фоизга, товуқ гўшти 1,3 фоизга, қаттиқ пишлоқ ва қандолат маҳсулотлари 0,1 фоизга арзонлашган.

Мева-сабзавот маҳсулотлари нархлари ўсишда давом этган. Чунончи, мевалар орасида кўпроқ олмаларда (6,1 фоиз), шунингдек қуритилган меваларда (4,8 фоиз) қимматлашган. 

Қовоқ бир ойда 10 фоизга, помидор 14 фоизга, бодринг 11,7 фоизга кўтарилган. 

Эътиборлиси, февраль ойида асосий полиз маҳсулотлари – картошка 2,7 фоизга, пиёз 2,3 фоизга арзонлашган.

Айни пайтда мол ва қўй гўшти нархлари 3 фоизга, тирик ва совутилган балиқ 7,2 фоизга ошган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг