Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекэнерго» қайта ташкил этилади ва учта акциядорлик жамиятига бўлинади

«Ўзбекэнерго» қайта ташкил этилади ва учта акциядорлик жамиятига бўлинади

Фото: «Ҳуқуқий ахборот»

Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4249, 27.03.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, «Ўзбекэнерго» АЖ қуйидагилар орқали қайта ташкил этилади:

  • иссиқлик электр станциялари ҳамда электр марказларни бошқарувчи «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти;
  • «Ўзэлектртармоқ» УК ва «Энергосотиш» филиали негизида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти;
  • электр энергияни якуний истеъмолчиларга тақсимловчи «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти.

Энергетика вазирлиги қошида Лойиҳа офиси ташкил этилди.

Лойиҳа офисига энергетика вазирининг электр энергетика тармоғини назорат қилувчи ўринбосари бошчилик қилади.

2019-2021 йилларда электр энергетика тармоғи рақамлаштирилади.

Қарорга мувофиқ 2020-2030 йилларда мамлакатнинг ёқилғи-энергетика таъминоти концепцияси ишлаб чиқилади.

Энергетика вазирлигининг «Қишлоқэнерголойиҳа» АЖ негизида 0,4 кВдан 500 кВгача кучланишли барча типдаги электр тармоқларини лойиҳалаштирадиган «Ўзэнергоинжиниринг» АЖ лойиҳа ташкилоти ташкил этилди.

2019 йил 1 июлдан:

  • қуввати 10 МВтдан кўпроқ энергия истеъмол қиладиган корхоналарни қуриш ва ер майдонлари ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар республика ҳудудларида жойлаштириш Энергетика вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади;
  • хусусий ишлаб чиқарувчилардан электр энергияни харид қилиш танлов асосида ҳосил қилинаётган электр энергиянинг максимал қиймати кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг