Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон бюджет харажатлари учун Япониядан қарз маблағлари олади

Ўзбекистон бюджет харажатлари учун Япониядан қарз маблағлари олади

Бу ҳақда «Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЯХҲА) иштирокида «Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасида сўз боради.

ЯХҲА қарз маблағлари қуйидаги молиялаштириш шартларида жалб этилади:

  • «Ўзбекистонда коронавирус Covid-19 пандемиясига қарши шошилинч чоралар кўриш» лойиҳаси бўйича – 15,0 млрд.япон йенаси миқдоридаги маблағларни 15 йил муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан 0,01 фоизда;
  • «Ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси бўйича – 195,0 млн. АҚШ доллар миқдоридаги маблағ 25 йил муддатга, шу жумладан 7 йиллик имтиёзли давр билан 6 ойлик LIBOR +1,1 фоизда.

ЯХҲА қарз маблағлари Ўзбекистонга республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун ажратилиши маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг