Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Тожикистонга газ экспортини тўрт баробарга оширади

Ўзбекистон Тожикистонга газ экспортини тўрт баробарга оширади

Фото:«Muz.uz»

Тожикистон газ тақсимлаш компанияси жорий йилда Ўзбекистондан табиий газ импортини тўрт баробарга оширишни режалаштирган. Бу ҳақда «Asia Plus» хабар бермоқда.

«Биз жорий йилда Ўзбекистондан 200 миллион кубометр табиий газ сотиб олмоқчимиз»,-дея маълум қилган «Тожиктрансгаз» ОАЖ раҳбари биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзода Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг таъкидланишича, икки давлат газ компаниялари ўртасида келишувга эришилган, ҳамкорлик шартлари муҳокама қилинмоқда, шундан сўнг ҳужжат имзоланади.

Шоимзоданинг маълум қилишича, ўтган йилда Ўзбекистондан 54 млн кубометр газ харид қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг