Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Туркий кенгаш орқали Европага чиқмоқчи

Ўзбекистон Туркий кенгаш орқали Европага чиқмоқчи

Ўзбекистон Озарбайжон ва Туркия орқали Европа ва Яқин Шарқ транзит йўлакларига чиқишдан манфаатдор. Бу ҳақда Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов туркий кенгаш саммитида айтган.

Вазирнинг айтишича, Ўзбекистон туркий кенгаш орқали Марказий Осиё давлатларининг муҳим транспорт йўлаклари билан жаҳон бозорига чиқишни, туркий кенгашга аъзо давлатлар билан транспорт йўлакларини ривожлантиришни режалаштирган.

Умурзоқовнинг айтишича, кенгаш мамлакатлари билан савдо муносабатлари тарихи янги Буюк ипак йўлининг бошланишига ўхшайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг