Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Украинага 43 тонна қовун-тарвуз экспорт қилди

Ўзбекистон Украинага 43 тонна қовун-тарвуз экспорт қилди

Фото: Xabar.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 16,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 67,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.

Бу йил мамлакатимизда етиштирилган қовун ва тарвузлар 12 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, экспорт ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 45 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:

- Қозоғистон – 39,2 минг тонна

- Россия – 15,1 минг тонна

- Қирғиз Р. – 11,1 минг тонна

- Беларусь – 1,1 минг тонна

- Тожикистон – 624 тонна

- Латвия – 448 тонна

- Монголия – 157 тонна

- Украина – 43 тонна

- Польша – 19,4 тонна.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг