Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда доллар ва евро курси тушди

Ўзбекистонда доллар ва евро курси тушди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 11 мартидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра АҚШ доллари курси 18.86 сўмга арзонлади ва бир доллар нархи 8374.10 сўм бўлди.

Евро эса 135.34 сўмга пасайди ва 9410.81 сўм этиб белгиланди. Россия рубли бироз тушиб (-1.14), 126.18 сўм бўлди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Ўзбекистонда ўтган ҳафтада ҳам доллар курсининг тушиши кузатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг