Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда пул алмашиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатми?

Ўзбекистонда пул алмашиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатми?

Фото: «Xabar.uz»

Бугун ижтимоий тармоқларда кун мавзуси — 2019 йил сўнгига қадар Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси — сўмнинг деноминация қилиниши ҳақидаги хабарлар бўлиб турибди.

Тасдиқланмаган ушбу хабарларда айтилишича, янги пул бирлиги 10.000:1 нисбатда муомалага киритилади.

Эски ва янги сўм 2020 йил давомида параллел ҳаракат қилади. Пластик картадаги пуллар 2020 йил 1 январдан автоматик равишда тўртта нолини йўқотади ва ҳоказо тахминлар...

Бу миш-мишлар остида қанчалик ҳақиқат ётибди? Иқтисод, инфляция ва валюта сиёсати билан боғлиқ ҳолат стабил бўлмаган ҳозирги шароитда деноминация қанчалик ўзини оқлайди?

Марказий банкнинг шу ва бошқа саволларга расмий изоҳ бериши талаб этилади. Ҳозирча фақат ички валюта бозоридаги ҳозирги вазият ва алмашув курси динамикаси тўғрисида маълумот берилди.

Хабар қилинишича, бугун соат 11:00 да Марказий банкда валюта сиёсати бўйича матбуот анжумани ташкил этилади. Ушбу тадбирда тарқалаётган миш-мишлар ва юзага кераётган саволларга ҳам жавоб берилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг