Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда тадбиркорлар экспорт шартномаси тузмасдан электрон савдо майдончаларида олди-сотди қилиш имконига эга бўлади

Ўзбекистонда тадбиркорлар экспорт шартномаси тузмасдан электрон савдо майдончаларида олди-сотди қилиш имконига эга бўлади

Фото: «Pehutec»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Фармонга биноан, 2018 йил 1 июндан тадбиркорлик субъектлари товарлар, ишлар (хизматлар) экспорт қилинганлиги учун экспорт шартномаси тузмасдан ва банк комиссияси ундирилмасдан интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари орқали товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. 

Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича айрим товарлар мазкур тартибдан мустасно.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон тижоратдан фойдаланиш орқали сотиладиган товарлар айланмаси уларнинг ҳажмидан қатъи назар, чакана савдо ҳисобланади.

Фармоннинг тўлиқ матни «ЎзА»да эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг