Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «яширин иқтисодиёт» салмоғи қандай қисқартирилади?

Ўзбекистонда «яширин иқтисодиёт» салмоғи қандай қисқартирилади?

Фото: «Xabar.uz»

«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасига «яширин иқтисодиёт» салмоғини иқтисодий усулларни ишлатган ҳолда қисқартириш масаласи ҳам киритилган.

Қайд этилишича, бу бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳа билан «яширин иқтисодиёт» омилларини соҳалар ва тармоқлар кесимида таҳлил қилиб, уни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Дастурда:

  • иқтисодий фаолиятни легаллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш;
  • импорт қилинган товарлар ҳисоботларининг электрон тарзда шаклланишини таъминлаш;
  • айрим товарлар учун идентификация маркировка қилишнинг ягона тизимини жорий этиш ва солиқ органлари томонидан маҳсулотни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш;
  • электрон тижорат фаолиятини қонунийлаштириш ва назорат қилиш механизмини жорий этиш;
  • нақд пулсиз ҳисоб-китобни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, шу жумладан кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситалари олди-сотдиси ва бошқа йирик миқдордаги битимлар бўйича ҳисоб-китобларни банк орқали амалга ошириш учун қулай шароит яратиш;
  • тадбиркорлар фаолиятига давлат идоралари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларига қатъий йўл қўймаслик;
  • давлат органлари ишида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш назарда тутилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг