Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда замонавий божхона терминаллари қурилади

Ўзбекистонда замонавий божхона терминаллари қурилади

Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фармонга кўра:

  • 2019–2020 йилларда «Яллама» ва «С.Нажимов» (Тошкент вилояти), «Дўстлик» (Андижон вилояти), «Олот» (Бухоро вилояти);
  • 2020–2021 йилларда «Доут-ота» (Қорақалпоғистон Республикаси), «Маданият» (Андижон вилояти), «Ўзбекистон» (Фарғона вилояти), «Ғишткўприк» ва «Ойбек» (Тошкент вилояти) божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда замонавий божхона терминаллари, шу жумладан давлат-хусусий шериклик  асосида қурилади.
  • «Ягона дарча» тамойили асосида божхона, банк, логистика, тезкор-лаборатория, фитосанитар, ветеринар санитар-эпидемиологик, экологик, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни кўрсатиш божхона терминалларидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг асосий функциялари ҳисобланади.

Фармон билан хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизимига қуйидагилар тўлиқ режимда жорий этилади:

2018 йил 1 декабрдан бошлаб:

  • «сариқ йўлак», бунда божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
  • «қизил йўлак», бунда божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;

2019 йил 1 мартдан бошлаб:

  • «яшил йўлак», бунда хавф даражаси паст бўлган товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, божхона назорати шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди;
  • «кўк йўлак», бунда хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов асосида аниқланган товарларга нисбатан божхона назорати шакллари улар чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.

Фармон билан божхона маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» ҳамда чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда божхона терминалларини қуриш тармоқ жадвали тасдиқланди.  

Шунингдек, 2019 йил 1 февралдан бошлаб:

  • Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлари институти жорий этилади;
  • «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг божхона постларида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича бепул асосда хизмат кўрсатувчи шахсларнинг махсус гуруҳи – «фронт-офис» тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳа амалга оширилади.

2019 йил 1 мартдан бошлаб олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги уч ой давомида божхона кўриги процедураси видеоёзуви сақланишини ва Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина йўлга қўйилади.

Шунингдек, Фармон билан барча товарларга нисбатан экспорт контрактларини давлат божхона органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб бекор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг