Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги жами қурилишларнинг 24,6 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда

Ўзбекистондаги жами қурилишларнинг 24,6 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги жами қурилишлар ҳажми ва ҳудудлар улуши миқдорини эълон қилди. 2021 йилнинг 1-чорагида республика бўйича 19,6 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,5 фоизга тенг.

Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши:

Тошкент шаҳри – 24,6 фоиз
Тошкент вилояти – 9,6 фоиз
Қашқадарё вилояти – 6,7 фоиз
Бухоро вилояти – 6,6 фоиз
Самарқанд вилояти - 6,6 фоиз
Фарғона вилояти – 6,6 фоиз
Сурхондарё вилояти – 5,5 фоиз
Наманган вилояти – 5,1 фоиз
Андижон вилояти – 4,8 фоиз
Навоий вилояти – 4,7 фоиз
Қорақалпоғистон Р. – 4,4 фоиз
Хоразм вилояти – 3,3 фоиз
Жиззах вилояти – 2,9 фоиз
Сирдарё вилояти – 2,9 фоиз

Қурилиш ишлари ҳажми таркибида:
- кичик корхона ва микрофирмалар – 11,7 трлн. сўм
- йирик ташкилотлар – 4,1 трлн. сўм
- норасмий сектор – 3,8 трлн. сўм

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг