Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга Мўғилистондан гўшт олиб келиниши мумкин

Ўзбекистонга Мўғилистондан гўшт олиб келиниши мумкин

Фото: «Asia Russia Daily»

Ветеринария давлат қўмитаси томонидан «Мўғилистон Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

Лойиҳадан Мўғилистон Республикасидан Ўзбекистонга гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда бошқа зарур турдаги хом-ашёларни олиб келишни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳам белгиланган.

Ҳужжатда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Мўғилистон Республикасига ҳаво йўллари коридорини бир ой муддатда ташкил этиши ҳамда маҳсулотларни ташиш ва ушбу давлатдан гўшт ва гўшт маҳсулотларини олиб келишда кўрсатиладиган хизматларни мақбул нархларда амалга ошириши қайд этилган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг