Ўзбекистонлик тадбиркорларга «Qoovee» халқаро онлайн савдо майдони имкониятлари намойиш қилинди (видео)

Ўзбекистонлик тадбиркорларга «Qoovee» халқаро онлайн савдо майдони имкониятлари намойиш қилинди (видео)

NAPA ассоциацияси асосчиси Умид Абдусатторов.

Фото: «Xabar.uz»

Ўтган йили Тошкентда «Qoovee» компаниясининг ваколатхонаси очилган эди. Шундан буён «Qoovee Uzbekistan» компанияси «Qoovee.com»нинг халқаро онлайн савдо майдонида ўзбекистонлик тадбиркорларга жой ажратиш, интернет-дўкон очиш, дунёнинг кўплаб мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари ва буюртмачилари билан ҳамкорлик ўрнатиш, ўз брендларини ҳимоя қилиш ва бизнесни автоматлаштиришга кўмаклашиб келмоқда. 

Шу кунга қадар «Qoovee Uzbekistan» кўмагида Ўзбекистоннинг бир қанча компаниялари «Qoovee.com»дан рўйхатдан ўтишга улгуришди. Тизим орқали улар мамлакатимизда ёки дунёнинг бошқа мамлакатларидан товарлар ва хизматлар етказиб берувчиларни, улгуржи харидорлар, дилерлар, дистрибюторлар ва ҳамкорларни топишлари мумкин.

Бугунги кунда «Qoovee.com» халқаро онлайн савдо майдонига дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан бир неча ўн минглаб улгурчи савдо буюртмачилари ташриф буюришади. Бу эса ўзбекистонлик тадбиркорларга ўз маҳсулотлари экспортини кўпайтириш имконини беради.

Тадбирга мамлакатимизнинг кўзга кўринган тадбиркорлари таклиф қилинди. Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 13 февраль куни пойтахтимиздаги «Wyndham» меҳмонхонасида «Qoovee» компанияси ҳамда унинг Ўзбекистондаги ҳамкори — NAPA ассоциацияси томонидан навбатдаги семинар ташкил қилинди. «Ўзбекистон экспорти. Бизнесменлар учрашуви» мавзуида ўтказилган ушбу тадбирга мамлакатимизнинг кўзга кўринган тадбиркорлари таклиф қилинди.

Дастлаб, NAPA ассоциацияси асосчиси Умид Абдусатторов иштирокчиларга ассоциациянинг мақсад ва вазифалари, маҳаллий компанияларнинг жаҳон бозорига чиқиш имкониятлари ҳақида сўзлаб берди.

«Qoovee» компанияси асосчиси Турат Булембаев. Фото: «Xabar.uz»

Шундан сўнг «Qoovee» компанияси асосчиси Турат Булембаев халқаро компаниянинг фаолияти, имкониятлари ва онлайн майдонда ишга туширилаётган янги тизимлар, ўзбекистонлик тадбиркорларга бериладиган имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

Семинар ҳақида NAPA ассоциацияси асосчиси Умид Абдусатторовдан видеоинтервью олдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг