Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари ўнлиги (Инфографика)

Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари ўнлиги (Инфографика)

Фото: «Sputnik»

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги 2018 йил биринчи ярмида Ўзбекистон билан савдо ҳажми энг юқори мамлакатлар ўнталигини эълон қилди.

Ушбу йўналишда Россия биринчи поғонада турибди. Россия билан савдо айланмаси 2 826 млн. долларни ташкил этган. Экспорт – 1 022,4 млн. доллар, импорт – 1 813 млн. долларга тенг бўлди. Умумий савдо айланмасидаги улуши – 16 фоиз.

Иккинчи ўриндан Хитой жой олган. Ушбу давлат билан савдо айланмаси – 2 811,3 млн. доллар, экспорт – 1 304,6 млн. доллар, импорт – 1 506,7 млн. доллар. Умумий савдо айланмасидаги улуши – 15,9 фоиз.

Учинчи ўринда Қозоғистон. Бу мамлакат билан савдо айланмаси – 1 436,7 млн. доллар, экспорт – 701,4 ва импорт – 735,3 млн. доллар. Умумий савдо айланмасидаги улуши – 8,1 фоиз.

Туркия, Корея, Афғонистон, Германия, АҚШ, Латвия ва Беларус кейинги ўринлардан жой олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг