Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бир йилда салкам 2 бараварга ортди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бир йилда салкам 2 бараварга ортди

Фото:«Xabar.uz»

Олий Мажлис Сенати йигирма тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтаётгани ва унда молия вазири Жамшид Қўчқоров сўзга чиққани ҳақида хабар берилганди. 
 
Вазир сенаторларнинг Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича берган саволларига жавоб берган.
 
Унга кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил якунига қадар 15 миллиард долларга етади.
 
Йил бошида бу борадаги кўрсаткич 9 миллиард доллар атрофида бўлган бўлса, октябрь ойи ҳолатига бу 13,5 миллиард долларни ташкил қилган.
 
Кредиторларни асосан халқаро молия ташкилотлари ташкил этади. Булар Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва бошқалардир.
 
Етакчи кредитор давлатлар:
 
1. Хитой (2 миллиард доллар)
2.Япония (1,5 миллиард доллар) 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг