Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтегаз» ички бозорга табиий газни тўлиқ етказиб бериш учун хориждан инвестор қидирмоқда

«Ўзбекнефтегаз» ички бозорга табиий газни тўлиқ етказиб бериш учун хориждан инвестор қидирмоқда

Фото: Gh.net.ua

Ўзбекистон жорий йилда энергетика соҳасидаги камида учта йирик хорижий компаниялар билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Келаси йил эса яна бешта шундай келишувга эришиш кўзда тутилган. «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқарув раиси Баходиржон Сидиқов берган маълумотга кўра, Ўзбекистон табиий газ ишлаб чиқаришни жиддий равишда кўпайтирмоқчи.

Тошкентда ўтказилган энергетика анжуманида Баходир Сидиқов соҳани тадқиқ этиш ва ривожлантириш учун эҳтимолий ҳамкорлар рўйхатини маълум қилди. Ушбу рўйхатдан BP (BP.L), Total (TOTF.PA), Azerbaijan’s SOCAR, Russia’s Rosneft (ROSN.MM) ва Novatek (NVTK.MM) ўрин олган.

Сидиқовнинг айтишича, эҳтимолий инвесторлар ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг барчасини экспортга йўналтириш кафолатини талаб қиляпти. Аммо Тошкент уларга «лойиҳа иқтисодий маънога эга бўладиган даражада» нарх таклиф этмоқда.

«Бизда бир нечта лойиҳалар бор. Агар сиз халқаро нархлардан фойдаланадиган бўлсангиз, ушбу лойиҳалар ички даромад нормасининг 60 фоизини қўлга киритиш имконини беради. Ҳеч ким бундай натижани кутмаяпти», — дейди Сидиқов.

Қандай миқдорда даромад олиш мумкинлиги ҳақидаги саволга Сидиқов: «11 фоиздан 15-16 фоизга қадар», дея жавоб берди.

Мутасаддининг таъкидлашича, келаси йилда Тошкент яна бешта шартнома имзолашни режалаштирган. Сидиқовнинг маълум қилишича, 32 миллион аҳолига эга Ўзбекистонда бой табиий ресурслар бор. Аммо шу вақтга қадар барча геологик маълумотлар қоғоздагина мавжуд бўлган. Ушбу маълумотлар фақат рус тилида экани эса қўшимча муаммо келтириб чиқаради. Айни вақтда Ўзбекистон Schlumberger компанияси билан ҳамкорликда геологик маълумотларнинг рақамли базасини яратиш устида иш олиб боряпти.

«Ўзбекнефтегаз» йилига 42 миллиард метр куб газ қазиб олади (Ўзбекистон бўйича умумий миқдор 63 миллиард метр куб). Акционерлик жамияти ички бозорда табиий газга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаш учун келаси йилда газ қазиб олишни 4-5 миллиард метр кубга етказишни режалаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг